Дунёдаги ишсизлар сони маълум бўлди

Олам

image

2019 йил якунига кўра, бутун дунёда ишсиз бўлган одамлар сони 188 млнга етди. 2020 йилда бу кўрсаткич яна 2,5 млнга кўпайиши мумкин. Бу ҳақда Халқаро меҳнат ташкилотининг бандлик бўйича ҳисоботида айтилган.

Ҳисоботда ишсизлар сонининг кўпайиши ишга яроқли аҳоли сонининг ортиши ва янги иш ўрни яратилиши даражасининг номутаносиблиги билан изоҳланган. Шу билан бирга, дунёда ишловчи камбағаллар сони ортиб боряпти.

Бундан ташқари, ҳисоботдан қуйидагилар таъкидланган:

•    165 млн одам ўз меҳнати учун кам маош олади;
•    120 млн одам расман ишсиз ҳисобланмайди, шу билан бирга ишламайди ҳам;
•    умумий ҳисобда меҳнат бозоридаги инқироз 470 млн одамга таъсир ўтказади:
•    630 млн меҳнаткаш, яъни ишловчи ҳар бешинчи одам, камбағалликда кун кечиради;
•    15-24 ёш оралиғидаги ишсиз ёшлар сони 267 млнни ташкил этади.

ХМТ ҳисоботида меҳнат бозоридаги тенгсизликка эътибор қаратилган. Янги маълумотлардан келиб чиқиб, тадқиқотчилар бугунги кунда даромаддаги тенгсизлик аввалгидан ҳам юқори эканини таъкидлади. Бундай ҳолат, айниқса, ривожланаётган давлатларга хос.

Маълумот учун, Ўзбекистонда ишсизлик 2019 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра 8,9 фоизга тенг бўлган. Ўзбекистон ҳам ривожланаётган давлатлар қаторига киради.


Мақола муаллифи

Теглар

ишсизлик

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг