Дунёда илк бор чақалоқда жигар трансплантацияси ўтказилди

Саломатлик 2559
image

Япония болалар саломатлиги ва ривожланиши миллий маркази ходимлари тарихда биринчи марта янги туғилган чақалоққа жигарини тиклаш учун ҳужайрали трансплантация операциясини ўтказишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда бугун, 21 май куни NHK телеканали маълум қилди.

Телеканал маълумотларига кўра, 2019 йилнинг октябрь ойида туғилган чақалоқ карбамид циклининг бузилишидан азият чеккан. Протеин алмашинуви жараёнининг нотўғри ишлаши туфайли ушбу ташхис қўйилган беморларнинг жигарида катта миқдордаги аммиак тўпланиб қолади, бу эса ўлим эҳтимолига олиб келади. Бундай ҳолда, беморларга жигар трансплантацияси керак, аммо бу операция фақат уч ойдан катта беморларда амалга оширилиши мумкин.

Шу муносабат билан шифокорлар олти кунлик бўлган 190 миллионга яқин илдиз ҳужайраларини янги туғилган чақалоқнинг жигарига кўчиришга қарор қилишди. Ҳужайралар организмда илдиз отиб, аммиакни парчалаш учун ички органларнинг ишини тиклашга муваффақ бўлишди. Шу туфайли боланинг аҳволи нормал ҳолатга қайтди. 2020 йилнинг март ойида у жигарни тўлиқ кўчириб ўтказиш бўйича операцияни муваффақиятли ўтказди.

Япон маркази ходимлари ушбу усулни беморлар орасида фойдаланишни кенгайтириш мақсадида клиник синовларни давом эттириш ниятида эканликларини айтишди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 78
Рейтинг: 3
Теглар
t
×