Дунёда энг адолатли судья номи билан танилган Фрэнк Каприо ўзбекистонлик талабани сўроқ қилди
Жамият
−
23 Июль 2023
33441АҚШда асли ўзбекистонлик бўлган Муҳаммадобидбек Обиджонов исмли йигит машинасини белгиланмаган жойга қўйгани учун жаримага тортилди. Унинг ишини дунёда энг адолатли судья номи билан танилган Фрэнк Каприо кўриб чиққани акс этган видео тарқалди.
Маълум бўлишича, Муҳаммадобидбек Обиджонов машинасини белгиланмаган жойга қўйгани учун 35 доллар миқдорида жаримага тортилган. Йигит эса бунга шикоят билдирган. Унинг ишини судья Фрэнк Каприо кўриб қиққан.
Судьяга йигит кўчиб келишидан олдин унга машинасини ўша ерга қўйиш мумкинлигини айтишганини билдирган. Шунингдек, у бошқа машиналар ҳам шундай турганини айтган.
Шундан сўнг, судья унинг жарималарини қисқартириб берган.
Асли ўзбекистонлик бўлган Муҳаммадобидбек Обиджонов Россияда профессионал футбол билан шуғулланган. У ҳозирда АҚШда спорт менежменти йўналишида таҳсил олмоқда.
У судьянинг Ўзбекистон билан АҚШнинг қандай фарқи бор деган саволига асли ўзбекистонлик бўлсада, ҳеч қачон яшамаганини айтган.
Маълумот учун, Фрэнк Каприо америкалик адвокат, сиёсатчи ва ҳуқуқшунос бўлиб, 1936 йилда туғилган. У Род-Айленд штатидаги Провиденс шаҳрининг бош судьяси. Унинг суд фаолияти телевидениеда "Caught in Providence" дастурида намойиш этилади.
LiveБарчаси