Дунёда ҳар йили қарийб 1 млрд тонна озиқ-овқат чиқиндига ташланади

Бу қизиқ

image

Ҳар йили дунёда тахминан 1 миллиард тонна озиқ-овқат маҳсулотлари – жами озиқ-овқатнинг қарийб бешдан бир қисми ташлаб юборилади. Бу ҳам инсонларга, ҳам атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳисоботида келтирилган.

Маълумотларга кўра, озиқ-овқат чиқиндиларининг қарийб 60 фоизи уй хўжаликларида ҳосил бўлади. Қолган қисми умумий овқатланиш ва чакана савдо соҳаларига тўғри келади, бу эса ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истеъмолни ўз ичига олган озиқ-овқат тизимларининг самарасизлиги оқибатидир. Муаммони ҳал қилиш учун ушбу тизимларни қайта лойиҳалаштириш, самарадорлик ва экологик тозаликка асосланган барқарор, циклик (айланма) ёндашувга ўтиш зарур.

Ҳар йили 30 март куни Халқаро чиқиндисиз дунё куни нишонланади. 2022 йилда 105 та давлат ушбу резолюцияни қабул қилиш ташаббуси билан чиққан. Муаммони ҳал қилиш учун ҳукуматлар озиқ-овқат чиқиндиларини камайтириш чораларини иқлим ва биологик хилма-хиллик бўйича стратегияларга киритишлари мумкин.

Хусусий сектор эса йўқотишларни ўлчашни ва уларни камайтириш чораларини кўришни бошлаши мумкин. Бу қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Озиқ-овқат чиқиндилари бўйича ҳисоботларни яхшилаш;
  • Етказиб бериш занжири самарадорлигини ошириш;
  • Чакана савдо тармоқларини қайта лойиҳалаш;
  • Ортиқча озиқ-овқатларни шаффоф ва циклик бизнес моделлари орқали қайта тақсимлаш.

Истеъмолчилар эса овқатланишни яхшироқ режалаштириши, онгли равишда харид қилиши, маҳсулотларни тўғри сақлаши ва сотиб олинган маҳсулотлардан тўлиқ фойдаланиши (қўшнилар билан бўлишиш, қолган овқатларни қайта ишлатиш ва органик чиқиндилардан компост тайёрлаш) мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Яқин Шарқдаги можаро очликдан азият чекувчилар сонининг 45 миллион кишига кўпайишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

озиқ-овқат атроф-муҳит очлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг