Дунёда ҳар уч сонияда 1 бола никоҳланмоқда – БМТ
Бу қизиқ
−
14 Февраль 1715 2 дақиқа
Дунё бўйича ҳар беш қиздан бири 18 ёшга етмасдан олдин расмий ёки норасмий никоҳланади. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Аҳоли жамғармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, бутун дунё бўйлаб бугунги кунга қадар тахминан 640 миллион қиз вояга етмасданоқ турмуш қурган. Ҳар йили 12 миллион ўсмир қиз 18 ёшга етмасдан турмушга чиқади. Бу эса ҳар 3 сонияда бир ўсмир қиз никоҳланади дегани. Энг кўп ҳолат эса Жанубий Осиё ва Африка мамлакатларида учрайди.
“Child marriage data portal” Марказий Осиёда 1999 йилда бу кўрсаткич 13 фоиз бўлган ва 2024 йилда 6 фоизга тушганини келтириб ўтган. Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 1997 йилдан 2022 йилгача 15 ёшгача турмуш қурганлар сони 48,5 минг, 18 ёшгача турмуш қурганлар сони эса 1,1 миллион нафарни ташкил этган. Вилоятлар орасида эса энг кўп кузатилган ҳолат Самарқандда 3 фоиз, Андижонда 2 фоиз, Фарғонада 1 фоиз ва Қорақалпоғистонда 0,8 фоиз қайд этилган.
Шунингдек, БМТ Аҳоли жамғармаси глобал миқёсда болалар никоҳи аста-секин камаяётганини маълум қилган. 2000 йилда 20–24 ёшдаги аёлларнинг учдан бири вояга етмай турмуш қурганини айтган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич бешдан бирга тушган. 15 ёшгача турмушга чиқиш даражаси ҳам пасайиб, 2000 йилда 11 фоиздан 2021 йилда 5 фоизга етган. Сўнгги маълумотларга кўра, охирги 25 йил ичида 68 миллион болалар никоҳини олдини олишга эришилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 1 йилда қанча никоҳ қайд этилгани ҳақида хабар қилинган эди.
Эъзоза Олимова
Live
БарчасиҚашқадарё ва Самарқандда дўл ёғди
13 Февраль