Дунё етарли дейиши учун Ғазода қанча бола ўлиши керак? – шотландиялик вазир
Олам
−
28 Октябрь 2023
9199Дунё етарли деб айтиши учун Ғазода яна қанча бола ўлиши керак? Ушбу гапни Шотландиянинг биринчи мусулмон вазири Ҳамза Юсуф ўзининг Х саҳифасида ёзиб қолдирди.
Х даги постида Юсуф Ғазонинг кучли бомбардимон остида қолгани, телекоммуникациялар узилиб қолгани ва деярли 3 ҳафтадан бери минтақада қамалиб қолган оила аъзолари билан боғлана олмаётганини қайд этган.
“Биз фақат улар тунда омон қолишлари учун ибодат қилишимиз мумкин. Дунё етарли дегунча яна қанча бола ўлиши керак?" дейди вазир.
Маълумотларга кўра, Юсуфнинг қайнотаси ва қайнонаси Ғазода қолмоқда. Юсуфнинг сўзларига кўра, улар Ғазони тарк эта олмаган ва Британия Ташқи ишлар вазирлиги хавфсиз ўтишини кафолатламаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ғазога қилинган ҳужумлар узоқ вақтдан бери ўзини-ўзи ҳимоя қилиш доирасидан ўтиб, очиқдан очиқ шафқатсизлик, зўравонлик, қирғин ва ваҳшийликка айланиб бўлган.
Маълумот ўрнида, Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш жорий йилнинг 7 октябрь куни Исроил ҳудудига юзлаб ракеталар отилгани билан бошланган. Исроил ҳукумати бунга жавобан ҲАМАСга қарши уруш эълон қилди ва Ғазо секторини кенг кўламли ўққа тута бошлади. Исроил тарафдан 1,4 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлгани хабар қилинди. Исроилнинг Ғазо секторига берган зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони эса 7 мингдан ошди. Уларнинг 2913 нафари бола ва 1709 нафари аёллардир.
LiveБарчаси