Дунё “Толибон”дан буни кутмаган эди – БМТ

Олам

image

Афғонистонда аёлларнинг таълим олишига қўйилган чекловлар, шунингдек, нодавлат ташкилотларда ишлашни тақиқлаш халқаро ҳамжамиятнинг “Толибон” ҳаракатидан кутганларига зиддир. Бу кеча, 27 декабрь куни қабул қилинган БМТ Хавфсизлик кенгаши баёнотида айтилади. 

“Хавфсизлик Кенгаши “Толибон” аёллар ва қизларнинг университетларга киришини тўхтатгани ҳақидаги хабарлардан қаттиқ хавотирда. Хавфсизлик Кенгаши олтинчи синфдан кейин қизларнинг мактабда ўқиши тўхтатилганидан чуқур хавотирда эканлигини яна бир бор таъкидлайди ва тўлиқ,  тенг ва мазмунли иштирок этишга, Афғонистон ҳаётидаги аёллар ва қизларнинг ўрни ва “Толибон”ни мактабларни қайта очишга, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларига бўлган ҳурматни тобора барбод қилаётган сиёсат ва амалиётларни тезда ўзгартиришга чақиради”, дейилади баёнотда. 

БМТ Хавфсизлик Кенгаши, шунингдек, афғон аёлларининг нодавлат ва халқаро ташкилотларда ишлаши тақиқланганидан хавотир билдирди.  

“Ушбу чекловлар “Толибон” ҳаракатининг Афғонистон халқи олдидаги мажбуриятларига, шунингдек, халқаро ҳамжамиятнинг кутганларига зиддир”, дейилади баёнотда. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 декабрь куни “Толибон” ҳаракати мамлакат университетларидан талаба қизлар учун дарсларни кейинги огоҳлантиришгача тўхтатишни талаб қилди. Бунинг ортидан АҚШ маъмурияти ўз иттифоқчилари билан биргаликда Афғонистондаги олий ўқув юртларида қизларнинг ўқиши тўхтатилгани муносабати билан “Толибон” ҳаракатига қарши чора кўришни режалаштираётгани маълум қилинди

"Толибон"га кўра, бундай қарорга “[университет] ётоқхоналарида аёлларнинг бўлиши ва уларнинг вилоятлардан [ўқиш учун] эркаклар ҳамроҳлигисиз келиши, талаба қизларнинг ҳижоб ўраш қоидаларига риоя қилмаслиги, эркак ва аёлнинг биргаликда ўқиши, баъзи факультетларда қизларнинг ўқитилиши ислом қонунларига зид ва афғонларнинг ғурурига путур етказиши сабаб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

231

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг