Дунё тарихдаги энг хавфли лаҳзада – Трамп
Олам
−
22 Апрель 2022
19821Ҳозирги Америка раҳбарияти дунёда ҳурмат қилинмайди ва ундан қўрқилмайди, бу эса бутун тарихдаги энг хавфли лаҳзага олиб келди. Бу ҳақда
АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп таъкидлади.
“Ҳозирда, менинг фикримча, мамлакатимиз тарихидаги энг хавфли давр. Бизнинг дунёмиз ҳеч қачон бундай хавф остида бўлмаган”, деган Трамп ҳар йили ўтказиладиган Heritage Foundation тадбирида.
Сиёсатчининг фикрича, замонавий қуролларнинг улкан кучи туфайли дунё хавф остида қолган.
“Қуроллар ҳозир ҳеч қачон кўрилмаган даражага етиб келган. Улар бизда бор, улар бошқаларда бор. Лекин илгари бундай нарса бўлмаган”, дейди у.
АҚШ собиқ Президентининг сўзларига кўра, унинг бошқаруви остида Россияда Украинага ҳужум қилишга “заррача ҳам имконият” бўлмаган.
“Хитой энди бизни ҳурмат қилмайди, Эрон энди биздан қўрқмайди. Ва Украинага даҳшатли бостириб кириши билан Россия бизнинг раҳбарларимизни қанчалик заиф деб билишини кўрсатди”, деган Трамп.
Собиқ Президент яна бир бор АҚШ ядровий кучларини модернизация қилишда ўз маъмуриятига ишонган.
“Ҳозир “ядро” сўзи конфет каби улоқтирилади. Бундай қилиб бўлмайди. Бу улоқтириладиган сўз эмас. Ҳеч қачон бу ҳақда гапирилмаган, муҳокама қилинмаган. Ҳеч ким бу ҳақда гапиришни хоҳламаган. Жуда катта, жуда ҳалокатли муаммо”, дея қўшимча қилган Трамп.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь