Дунё Россия, Хитой ва АҚШ ўртасида қандай бўлиниши мумкин?

Олам

image

Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари – Владимир Путин, Дональд Трамп ва Си Цзиньпин сайёрани қандай таъсир доираларига бўлиши мумкинлигини кўрсатадиган жаҳон харитасига кўра, Гренландия ва Канада Қўшма Штатларга қарам бўлади ва Россия барча Европа мамлакатлари ва Туркияни бўйсундиради. Бу ҳақда харита муаллифи бўлган “Newsweek” журналининг ўзи хабар берди.

Хитой эса Жануби-Шарқий Осиё, Япония, Ҳиндистон ва Покистон устидан назорат ўрнатишга интилади. Россия-Украина можаросини ҳал қилиш жараёни АҚШ, Буюк Британия ва СССР раҳбарлари ўртасидаги 1945 йилдаги Ялта конференциясини эслатади, бу “Европанинг бўлинишидан олдин” бўлиб ўтди, нашриёт Европа Кенгашининг Ташқи алоқалар бўйича директор ўринбосари Вессела Черневанинг сўзларидан иқтибос келтиради.

Унинг сўзларига кўра, Украина келажагини Украинасиз ҳал қилиш “Европа келажагини ҳам Европасиз ҳал қилишдир”. Англиянинг Бирмингем университети халқаро хавфсизлик профессори Стефан Вольфнинг айтишича, АҚШнинг амалдаги Президенти тушунадиган дунё, унинг фикрича, буюк давлатлар ўзлари аралашмайдиган таъсир доираларини бўлишадиган дунёдир.

“Эҳтимол, биз супер кучлар дунёни ўзаро – Хитой ва Қўшма Штатлар ўртасида бўлишаётганини кўрамиз ва Россия билан нима содир бўлади, у мустақил ўйинчига айланадими ёки Хитойга янада қарам бўладими, ҳали тўлиқ аниқ эмас”, деди у.

Москванинг таъсир доираси, эълон қилинган харитадан кўриниб турибдики, Европа, Кавказорти ва Туркияни ўз ичига олиши мумкин, АҚШ эса ўз таъсирини Шимолий Америка ва Гренландияга кенгайтиради. Япония, Ҳиндистон ва Покистон Хитойнинг таъсир доирасига киради. Марказий Осиё эса Россия ва Хитой ўртасидаги геосиёсий рақобат зонасига айланиши ҳам мумкин. Трамп Ғарбий яримшарга эътибор қаратмоқда, бироқ у Хитойнинг, хусусан, Лотин Америкасидаги таъсирига дуч келиши мумкин.

2024 йилнинг декабрида Трамп Гренландияни қўлга киритиш истагини эълон қилди. Жорий йилнинг 4 март куни республикачи Гренландия халқига мурожаат қилиб, уларни АҚШга қўшилишга таклиф қилди. Трамп АҚШ миллий ва халқаро хавфсизлик учун Гренландияга муҳтожлигини тушунтирди. Шунингдек, у паст солиқлар, ҳарбий ҳимоя ва савдо тарифларидан озод бўлиш учун мамлакат АҚШнинг янги штатига айланиши кераклигини айтди. Гренландия расмийлари АҚШ Президентининг Вашингтоннинг оролга нисбатан сиёсати ҳақидаги баёнотларини қоралади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиядан томондан таҳдид ортиб бораётгани сабабли НАТО давлатлари бу хавфга ер устида қарши туриш учун тайёргарлик кўришга киришганди. Бунинг учун аниқ, замонавий, жумладан 3D форматдаги хариталар зарур. Шу сабабли Франция ҳарбийлари махсус хариталар тузмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Хитой Трамп Путин Си Цзиньпин харита

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг