Дунё Россия агрессиясига қарши курашда ғалаба қозониши керак – Зеленский

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг айтишича, Қримнинг Украинага қайтарилиши Европадаги энг катта урушга қарши ҳаракат бўлади. 

“Россия истилоси барчамиз учун чинакам жаннат бўлган Қримни қарам ва тушкун минтақага айлантирди: баланд панжаралар, тиканли симлар ва қонунбузарликлар ҳудудига, экологик ҳалокат зонасига ва тажовуз учун ҳарбий таянч нуқтасига. 24 февралдан буён босиб олинган Қримдан шаҳарларимиз ва маҳаллаларимиз томон 750 хил қанотли ракеталар учирилди. Улар камида юзлаб фуқаролик объектларини вайрон қилдилар: мактаблар, университетлар, оддий турар-жой бинолари. Шунинг учун Украинанинг Қрим яримороли устидан назоратини тиклаш Европадаги урушга қарши энг йирик қадам бўлади”, дейди Зеленский бугун, 23 август куни Қрим платформаси онлайн саммитининг очилишида сўзлаган нутқида. 

Унинг фикрича,  бу хавфсизлик ва адолатни қайтаради, Қримни замонавий дунёга қайта интеграция қилади. 

“Мен террорни енгиш, Европада минтақамиз хавфсизлигини тиклаш учун бутун дунё Россия агрессиясига қарши курашда ғалаба қозониши керак, деб ҳисоблайман. Қримни ишғолдан озод қилиш керак. Қаерда бошланган бўлса, шу ерда тугайди”, дея хулоса қилди Президент.

Эслатиб ўтамиз, 23 август куни Қрим платформасининг иккинчи саммити бошланди. Тадбир онлайн тарзда ўтказилади. 60 га яқин давлат ва халқаро ташкилотлар Қрим платформасининг иккинчи саммитида иштирок этишини тасдиқлади, шулардан 40 га яқини Президентлар ва Бош вазирлар даражасида.

Саммитда онлайн қатнашган Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Анқара Қримнинг аннексия қилинишини тан олмаслигини, бу қадамни ноқонуний деб билишини, буни воқеаларнинг биринчи куниданоқ очиқ эълон қилаётганини айтди


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Зеленский Қрим

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг