Дунё коронавирус туфайли ҳақиқий хавф-хатар даврида — ЖССТ 

Олам

image
ЖССТ Яқин Шарқда коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошланганини маълум қилди  north_east

ЖССТ Яқин Шарқда коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошланганини маълум қилди 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесусга кўра, коронавирус инфекцияси туфайли инсоният “ҳақиқий хавф даврига” кирган.  

“Ҳозир дунё ҳақиқий хавф-хатар даврида. Биз эришган ютуқларнинг аксарияти эрозияга учради”, деган ЖССТ раҳбари. 

Гебрейесуснинг таъкидлашича, инфекциянинг тарқалишига ижтимоий алоқаларнинг кўпайиши, соғлиқни сақлаш ва давлат сиёсатининг номувофиқлиги ва “тенг бўлмаган эмлаш” сабаб бўлади. Унинг қўшимча қилишича, COVID-19 вакциналарининг 80 фоиздан ортиғи юқори ва ўрта даромадли мамлакатларга юборилган. 

ЖССТ раҳбарининг айтишича, пандемияга қарши курашда эришилган ютуқлар йўқотилмоқда, инфекциялар сонининг кўпайиши эса ҳаётни сақлаб қолиш учун зарур бўлган воситаларнинг етишмаслигини келтириб чиқаради. 

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британиялик олимлар коронавируснинг “дельта” штаммининг тарқалишига қарши курашиш учун янги вакциналар керак бўлиши мумкинлигини маълум қилганди.  

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 201 млн 722 минг 376 кишига етган. 4 млн 280 минг 663 киши касаллик қурбони бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ коронавирус

Баҳолаганлар

219

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг