Дунё қарзи 188 трлн долларга етди!
Олам
−
08 Ноябрь 2019
6653Дунё қарзининг миқдори – давлат ва хусусий – 188 трлн долларлик рекорд кўрсаткичга етди. Бу дунё ялпи ички маҳсулотининг 230 фоизини ташкил қилади, деди Халқаро валюта жамғармаси директори Кристалина Георгиева Вашингтондаги Жак Полак номидаги XX конференцияда.
“Дунё қарзи 188 трлн долларлик рекорд кўрсаткичга етди ва бутундунё ЯИМнинг 230 фоизига тенг бўлди. Қарзнинг кўпайиши асосан хусусий сектор ҳисобига юз берди. Ҳозирда умумий қарзнинг учдан икки қисми ҳам хусусий секторга тегишли”, деди Георгиева.
Унинг сўзларига кўра, иқтисодиёти ривожланган мамлакатларнинг давлат қарзи кўрсаткичи Иккинчи Жаҳон уруши давридан бери кўтарилмаган даражага етган.
“Ривожланаётган давлатларнинг қарзи 1980 йиллардаги узоқ давом этган инқироз давридаги даражага тенг бўлиб туртибди. Кам даромадли мамлакатларда сўнгги 5 йилда қарзнинг кескин кўпайиши юз берди”, деди жамғарма раҳбари.
Георгиева юзага келган вазиятга ечим топиш зарарулигини таъкидлади. Негаки қарзнинг кўплиги глобаль иқтисодиёт ва молиявий барқарорликка хавф туғдиради.
LiveБарчаси