Дунё бўйлаб мажбурий кўчирилиш рекорд даражага етди – БМТ

Олам

image

Бу йил ва ўтган йили дунёда мажбурий кўчиришнинг тарихан юқори даражаси кузатилди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги бошқармасининг 2024 йилга мўлжалланган йиллик ҳисоботида айтилади. Унинг матни БМТ матбуот хизмати томонидан тақдим этилган. 

Ҳисобот муаллифларининг қайд этишича, 2024 йил май ойида ички кўчирилганлар сони 120 миллион кишига кўпайган.

“Бу кўрсаткич кетма-кет 12 йил давомида ўсиб бормоқда. Бунинг сабаби давом этаётган инқирозлар ва янги можаролар”, дейилади хабарда. 

БМТ кўрсаткичларнинг кескин ошишига асосий сабаб Судандаги можаро бўлиб, бунинг оқибатида  2023 йил охиригача 10,8 миллион киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган. 

Бундан ташқари, ўтган йили Конго Демократик Республикаси ва Мьянмадаги жанглар туфайли миллионлаб одамлар ўз уйларини ташлаб кетган. 

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги ҳисоб-китобларига кўра, Ғазо сектори аҳолисининг қарийб 75 фоизи (тахминан 1,7 миллион киши) ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. 

Шу билан бирга, Сурия мамлакат ичида ва ташқарисида кўчирилганлар сони бўйича рекорд ўрнатади: 13,8 миллион киши ўз чегаралари ичида ва чет элга мажбуран кўчирилган.

“Улкан ва ортиб бораётган бу рақамлар ортида сон-саноқсиз инсоний фожиалар ётади. Бу азоб-уқубатлар халқаро ҳамжамиятни мажбурий кўчирилиш сабабларини бартараф этиш учун шошилинч чоралар кўришга ундаши керак”, дейди БМТнинг қочқинлар бўйича Олий комиссари Филиппо Гранди. 

БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги ҳисоботида таъкидланишича, можаролар туфайли ўз уйларини ташлаб кетган одамларнинг аксарияти ўз мамлакатларидан ҳам бош олиб кетган. Бу рақам 68,3 миллионга етган, бу кўрсаткич сўнгги беш йил ичида қарийб 50 фоизга ортганини англатади. Бундан ташқари, қочқинлар ва халқаро ҳимояга муҳтож шахслар сони 43,4 миллион кишига ортган. 

“Уришаётган томонлар урушнинг асосий қонунлари ва халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилишни бошлаш вақти келди. Гап шундаки, можароларни бартараф этиш, инсон ҳуқуқлари поймол этилишига барҳам бериш ва иқлим инқирозини ҳал қилиш бўйича ҳамкорлик ҳамда биргаликдаги саъй-ҳаракатларсиз кўчирилганлар сони ортиб бораверади”, дейди Грунди.

Ҳисоботга кўра, 2023 йилда дунё бўйлаб беш миллиондан ортиқ ички кўчирилганлар ва бир миллионга яқин қочқин уйларига қайтган. Ўша йили кўчирилганлар сони 154,3 минг кишига кўпайди. 

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги ўтган йили миллионлаб одамлар уйларига қайтганини айтиб, бу маълумотни умид чақнаши деб атади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Волькер Туркнинг сўзларига кўра, ечимлар аллақачон мавжуд.

“Биз Кения каби давлатлар қочқинлар интеграцияси бўйича етакчилик қилаётганини кўрдик – лекин бу томонлардан ҳақиқий мажбуриятларни олишларини талаб қилади”, дейди у.

Волькер Турк, шунингдек, қочқинлар ва уларни қабул қилувчи жамоалар бирдамлик ва ёрдамга муҳтожлигини қўшимча қилди. 

“Улар жамиятга қўшилса, жамиятга ҳисса қўшиши мумкин ва буни қиладилар”, дейди комиссар.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ мажбурий кўчирилиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг