Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар 28 миллиондан ошди

Олам 1833
image

Коронавируснинг янги тури COVID-19 инфекциясини юқтириш ҳоллари дунё бўйлаб 28 миллиондан ошди. 

Worldometer’нинг янгиланган маълумотларига кўра, бугун, 10 сетябрь куни эрталаб хавфли инфекцияни юқтириш ҳолатлари сони 28 миллиондан ошган. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар дунё бўйлаб 28 миллион 40 066 нафарни ташкил этмоқда. 

COVID-19 га чалиниш ва ўлим бўйича АҚШ энг юқори ўринда бормоқда. Қўшма Штатларда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 6 миллион 549 475 нафарга етган. 

АҚШ кейин энг кўп юқтириш ҳолатлари Ҳиндистон (4 миллион 470 166), Бразилия (4 миллион 199 332), Россия (1 миллион 046 370), Перу (702 776), Колумбия (686 856), Мексика (647 507), Жанубий Африкада (642 431) Испания (543 379), Аргентина (512 293) ва Чили (427 027)да қайд этилган. 

Ўзбекистонда эса ушбу вирусни юқтириб олганлар 45 160 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 42 212 нафари соғайган. Расмий маълумотларга кўра, 366 киши коронавирусдан вафот этган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 49
Рейтинг: 3
Теглар
t
×