Дунё бўйлаб болалар ўлими рекорд даражада пастлади – БМТ 

Олам

image

2022 йилда дунё бўйлаб 5 ёшгача ўлаётган болалар сони рекорд даражада паст бўлди. Бу ҳақда UNICEF’нинг соғлиқни сақлаш бўйича директори Ҳельга Фогстад маълум қилди.

“Яхши хабарлар кўп, асосийси шундаки, биз беш ёшгача бўлган болалар ўлимининг тарихан паст даражасига етдик, бу биринчи марта 5 миллиондан кам, яъни йилига 4,9 миллионни ташкил этди”, дейди у.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, 2022 йилда 4,9 миллион бола беш ёшга тўлмасдан вафот этган, бу 2000 йилга нисбатан 51 фоизга ва 1990 йилга нисбатан 62 фоизга кам.

Бироқ, ҳисобот муаллифлари бу тараққиёт “барқарор” ва нотекис эканлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

UNICEF томонидан ЖССТ ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда тайёрланган ҳисоботда, айниқса, эрта ёшдаги болалар ўлими 2000 йилдан бери 75 фоиздан кўпроққа камайган Малави, Руанда ва Мўғулистон каби ривожланаётган мамлакатларда муваффақиятлар қайд этилган. 

“Эришилган ўсишга қарамай, миллионлаб оилалар ҳали ҳам ҳар йили, кўпинча туғилганидан кейинги биринчи кунлардаёқ боласини аянчли тарзда йўқотишдан азият чекмоқда. Болаларнинг қаерда туғилиши уларнинг яшаши ёки яшамаслигини аниқламаслиги керак. Ҳар бир аёл ва боланинг, жумладан, фавқулодда вазиятларда ва чекка ҳудудларда сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш муҳим аҳамиятга эга”, дейди ЖССТ директори Тедрос Адханом Гебрейесус.

БМТнинг қайд этишича, агар шошилинч чоралар кўрилмаса, 59 давлат беш ёшгача бўлган болалар ўлимини қисқартириш бўйича кўзланган мақсадга эриша олмаслиги, 64 давлат эса янги туғилган чақалоқлар ўлимини қисқартириш бўйича мақсадни қўлдан бой бериши мумкин. Экспертларнинг фикрича, бу 2030 йилга бориб 35 миллион бола беш ёшга тўлмасдан вафот этишини англатади. Ушбу ўлимлар асосан Саҳрои Кабирдан жанубдаги Африка, Жанубий Осиё ҳамда бошқа паст ва ўрта даромадли мамлакатларда юз бериши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

болалар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг