Дунё бойлари: Трамп 25 йил деганда илк бор “Forbes” рейтингидан “тушиб қолди”

Олам 3009
image

Американинг машҳур “Forbes” нашри 25 йил деганда илк бор Дональд Трампни АҚШнинг энг бой миллиардерлари рейтингига киритмади. Собиқ Президент пандемия фонида бойлиги камайгани сабаб рейтингдаги ўрнини йўқотди.

“Forbes” Трампнинг бойлигини 2,5 млрд долларга баҳолаган. Собиқ Президентга рейтингга кириш учун 400 млн доллар етмаган. Бир йил олдин Трамп миллиардерлар рейтингида 339-ўринни эгаллаган. Пандемия бошланганидан кейин Трамп 600 млн доллар йўқотган.

1997 йилдан 2016 йилгача Трумп “Forbes 400” рейтингининг биринчи ярмида муқим ўрнига эга бўлган. Лекин 2017 йилда Президент этиб сайланганидан кейин у ўз ўрнини йўқотишни бошлади.

“Forbes”га кўра, 2017 йил январидан 2020 йил декабригача бўлган даврда, яъни Трамп АҚШ Президенти бўлганида унинг даромади 2,4 миллиард долларни ташкил этган. Президентликнинг дастлабки уч йилида Трамп ҳар йили тахминан 650 миллион доллар ишлаб топди, лекин ўтган йили пандемия даврида унинг даромади тахминан 450 миллион долларга тушди, деб ёзади нашр.

Маълумотларга кўра, миллиардер даромадининг катта қисмини шахсий гольф клубларидан олган. Тўрт йил ичида улар Трампга 900 миллион доллардан кўпроқ фойда келтирган. Бундан ташқари, у кўчмас мулк ва меҳмонхона бизнесидан даромад олган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 110
Рейтинг: 3.1
t
×