Дунё АҚШнинг етакчилигига муҳтож – Блинкен

Олам 3132
image

АҚШнинг янги Давлат котиби Энтони Блинкен халқаро ҳамжамият Вашингтоннинг етакчилигига муҳтожлигини айтди.

Давлат котибининг фикрича, дунёдаги глобал муаммоларни яхшироқ ҳал қилишда айнан Вашингтон катта роль ўйнайди. 

"Дунё Американинг етакчилик ролига муҳтож ва биз уни ўйнаймиз, чунки дунё АҚШ билан биргаликда муаммоларни ҳал қилиш ва енгиш имкониятига эга бўлади", деган у АҚШ Давлат департаментидаги ўзининг қутлов нутқи пайтида. 

Унинг сўзларига кўра, энди дунё АҚШ коронавирус пандемияси, иқтисодий инқироз, иқлим ўзгариши каби замонавий муаммоларга қарши қандай курашишини кузатади. 

Маълумот ўрнида, 26 январь куни АҚШ Сенати 58 ёшли Энтони Блинкенни Давлат котиби лавозимига тасдиқлади. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 85
Рейтинг: 3
Теглар
t
×