АҚШнинг янги Давлат котиби тасдиқланди
Олам
−
27 Январь 2021 5722 1 дақиқа
Кеча, 26 январь куни АҚШ Сенати 58 ёшли Энтони Блинкенни Давлат котиби лавозимига тасдиқлади, деб хабар бермоқда “Reuters”. Унинг номзодини ёқлаб 67 сенатор овоз берган, 11 киши эса қарши овоз берган.
Бир ҳафта олдин у Сенатнинг ташқи ишлар бўйича қўмитаси аъзолари билан суҳбатлашган ва уларга давлат котиби сифатидаги ўзининг устувор вазифалари тўғрисида гапириб берган. Тартибга кўра, аввало қўмита аъзолари номзодни тавсия қилишлари керак, сўнгра Сенатнинг тўлиқ таркиби тайинлаш учун овоз беришлари керак.
Маълумот учун, ҳозирда АҚШнинг амалдаги Давлат котиби Майк Помпео ҳисобланади. У 2018 йилнинг 26 апрелидан бери ушбу лавозимда ишлаб келмоқда.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь