АҚШнинг янги Давлат котиби тасдиқланди
Олам
−
27 Январь 2021
4866Кеча, 26 январь куни АҚШ Сенати 58 ёшли Энтони Блинкенни Давлат котиби лавозимига тасдиқлади, деб хабар бермоқда “Reuters”. Унинг номзодини ёқлаб 67 сенатор овоз берган, 11 киши эса қарши овоз берган.
Бир ҳафта олдин у Сенатнинг ташқи ишлар бўйича қўмитаси аъзолари билан суҳбатлашган ва уларга давлат котиби сифатидаги ўзининг устувор вазифалари тўғрисида гапириб берган. Тартибга кўра, аввало қўмита аъзолари номзодни тавсия қилишлари керак, сўнгра Сенатнинг тўлиқ таркиби тайинлаш учун овоз беришлари керак.
Маълумот учун, ҳозирда АҚШнинг амалдаги Давлат котиби Майк Помпео ҳисобланади. У 2018 йилнинг 26 апрелидан бери ушбу лавозимда ишлаб келмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь