Дунё аҳолисининг 3,6 фоизини мигрантлар ташкил қилади – БМТ
Олам
−
17 Декабрь 2022
4025Бутун дунёда бир мамлакатдан иккинчисига кўчиб келган муҳожирлар сони 280 миллиондан ошди, бу эса дунё аҳолисининг 3,6 фоизига тўғри келади.
2000 йилдан бери ҳар йили 18 декабрь “Халқаро мигрантлар куни” сифатида нишонланади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро Миграция Ташкилоти маълумотларига кўра, 2020 йил ҳолатига кўра, бутун дунёда 281 миллион муҳожир бор, бу ўтган йилга нисбатан 3,5 фоизга кўпдир. Уларнинг 135 миллиони аёллар, 146 миллиони эркакларни ташкил этади.
Таққослаш учун, 1970 йилда бутун дунёда бор-йўғи 84 миллионга яқин муҳожир бўлган бўлса, 1990 йилда бу кўрсаткич 153 миллионга етган. Бу эса сўнгги 50 йил ичида муҳожирлар сони уч бараварга кўпайганини англатади.
Шу билан бирга, мамлакатлардаги ички миграция ҳажми ҳам сезиларли даражада ошган.
Аҳолининг катта қисми ишсизлик, маиший муаммолар ва таълим каби сабабларга кўра миграцияга мурожаат қилмоқда. Баъзилар ҳарбий тўқнашувлар, таъқиблар, табиий офатлар ёки бошқа фожиали ҳодисалар туфайли ўз уйларини ва мамлакатларини тарк этишга мажбур бўлмоқда.
Аксарият муҳожирлар Европа (87 миллион) ва Осиёда (86 миллион) истиқомат қилади. Сайёранинг бу икки минтақасида дунёдаги барча муҳожирларнинг 61 фоизи яшайди. Мигрантлар орасида машҳурлик бўйича кейинги ўринларда мигрантларнинг 20,9 фоизи истиқомат қилувчи Шимолий Америка ва 9 фоизи Африкада жойлашган.
Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси минтақаси мигрантлар сони энг юқори ўсган минтақалар бўлиб, уларда муҳожирлар сони икки баравар кўпайган (тахминан 7 миллиондан 15 миллионгача). Лотин Америкаси ва Кариб.
Океанияда эса 9 миллион мигрант яъни барча муҳожирларнинг 3,3 фоизи истиқомат қилади.
Ташкилотнинг таҳлилларига кўра, 2019 йилда дунё бўйлаб қарийб 169 миллион меҳнат муҳожирлари бор эди. Бу дунёдаги барча мигрантларнинг учдан икки қисмини (62 фоиз) ташкил этган. Бироқ, дунё бўйлаб мигрантларнинг 78 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдалиги (15-64) аниқланган.
Шунингдек, 2019 йилда меҳнат муҳожирлари орасида эркаклар сони 98,9 миллион кишини, аёллар 70,1 миллион кишини ташкил этди. 102,4 миллион киши ёки жами меҳнат муҳожирларининг 61 фоизи учта минтақада: Шимолий Америка, Араб мамлакатлари, Шимолий, Жанубий ва Ғарбий Европада истиқомат қилади.
LiveБарчаси