Дўконларда каннабис таъмли энергетик ичимлик сотила бошладими? Санэпидемқўмита изоҳ берди
Жамият
−
11 Июль
13901Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги дўконларда қутисида “ноодатий” расми бор ва каннабис таъмли энергетик ичимлик сотила бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Чехияда ишлаб чиқарилган ҳамда Ўзбекистонга олиб келинган 330 миллилитрли энергетик ичимлигига санитария-гигиеник, бактериологик, паразитологик ва радиологик текширувлардан сўнг, санитария-эпидемиологик хулоса расмийлаштириб берилган. Лаборатория текширув натижаларига кўра, энергетик ичимлик таркибида хавфсизлик кўрсаткичи ҳисобланган заҳарли ёки инсон саломатлиги учун зарарли моддалар аниқланмаган.
Билдирилишича, ичимлик қадоғида таркибида сув, шакар, лимон кислотаси, цитрат натрий, таурин, кофеин, канапля таъмини берувчи ароматизаторлар, ранг берувчи карамель, витамин В2, В6, В12 ва пантотен кислотаси борлиги кўрсатиб ўтилган.
“Ушбу маҳсулот Ўзбекистон Республикасига 2023 йилнинг ноябрь ойидан буён божхона орқали расмийлаштириб олиб кирилаётган бўлса-да, бугунги кунга қадар маҳсулотнинг сифатсизлиги ёки уни истеъмол қилиш оқибатида заҳарланганлик тўғрисида мурожаат ва аризалар келиб тушмаган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистондан келадиган анор экстрактили газли ичимлик воситасининг таркибида заҳарли ёки инсон саломатлигига зарар келтирувчи моддалар аниқланмагани хабар қилинганди.
LiveБарчаси