Дуда Си Цзиньпин билан Россия-Украина можаросини муҳокама қилди
Олам
−
25 Июнь
6960Польша Президенти Анжей Дуда Пекинга ташрифи доирасида Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашиб, у билан Украина ва ўзаро савдони кенгайтириш борасида музокаралар олиб борди. Бу ҳақда Дуданинг матбуот хизмати хабар берди.
Халқ мажлислари залида бўлиб ўтган учрашувда Дуда Си Цзиньпинга НАТОга аъзо Польша билан Хитой ўртасидаги муносабатлар мустаҳкамлигича қолаётганини айтди. Ўз навбатида, Си Цзиньпин ҳам муносабатларни дўстона деб таърифлади.
“Дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён ўтган 75 йил давомида икки томонлама муносабатлар изчил ривожланиб, икки давлат ўртасидаги анъанавий дўстликка доимий равишда янги куч-ғайрат киритмоқда”, деган Хитой раҳбари.
Музокаралар мавзуларидан бири Россия-Украина можароси бўлди. Дуда Польшанинг можаро, Россия ва унинг иттифоқчиси Беларуснинг Польша чегарасида кўрсатаётган миграция босими, Европадаги хавфсизлик ва тинчлик зарурати ҳақидаги фикрларини батафсил баён қилганини айтди.
LiveБарчаси