Дубайга фоҳишаликка юборилаётган аёл аэропортда тўхтатилди
Жамият
−
19 Март 2019
7212Жорий йилнинг 14 март куни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида фоҳишаликка юборилаётган фуқаро тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамда Жиззах вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, халқаро аэропортда Бухоро вилоятида яшовчи 35 ёшли Н.Ш. Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига 21 ёшли Н.Ж. исмли аёлни шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун юбораётган вақтида қўлга олинди.
Суриштирув давомида Н.Ш. Дубай шаҳрида қўшмачилик билан шуғулланувчи “Шахноза” исмли аёл билан олдиндан тил бириктириб, унинг кўмагида Н.Ж.га авиачипта сотиб олганлиги ва Н.Ж. Дубай шаҳрига етиб боргандан сўнг, аввалига 3500 АҚШ доллари ишлаб бериши кераклиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
LiveБарчаси