Дубайдан Тошкентга учаётган авиарейс мажбуран бекор қилинди
Жамият
−
13 Сентябрь
9948Дубайдан Тошкентга учиши керак бўлган авиарейс мажбуран бекор қилинди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳаво кемасининг учишга тайёр эмаслиги ва экипажнинг иш вақти чеклангани сабабли 12 сентябрь кунги Дубай–Тошкент йўналиши бўйича HY334 авиақатнови мажбуран бекор қилинди. Йўловчилар 13 сентябрь кунги HY334 мунтазам авиақатновида олиб келинади.
Йўловчиларга Дубай шаҳрида қолиш учун меҳмонхона тақдим этилади. Uzbekistan Airways ноқулайликлар учун узр сўради ва авиакомпания учун парвозлар хавфсизлиги устувор вазифа бўлиб қолишини эслатди.
LiveБарчаси