Дубайдаги аукционда дунёдаги энг катта картина сотилди

Маданият-санъат 5569
image
-

Буюк Британиялик рассом Саша Жафри томонидан чизилган дунёдаги энг катта "The Journey of Humanity" ("Инсоният саёҳати") номли картина Дубайдаги аукционда 62 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда "Khaleej Times" хабар берган. 

Расмнинг катталиги иккита футбол майдонининг ўлчамига тенг. 

Жафри ўз асари устида саккиз ой ишлаган. У суратни Дубайдаги Atlantis меҳмонхонасида чизган ва картина учун бир суткада 20 соатдан вақт ажратган. 

Дастлаб, дунёдаги энг катта картинани бир неча қисмларга бўлиб, уларни дунёнинг турли мамлакатларидаги олтита аукционда тахминан 30 миллион доллардан сотиш режалаштирилган. 

Британиялик суратдан тушган пулларни UNESCO, UNICEF ва бошқа ташкилотларнинг болаларга ёрдам беришга қаратилган хайрия лойиҳалари учун сарфламоқчи. 

Жаврининг айтишича, унинг асосий мақсади 200 миллион боланинг ҳаётини сақлаб қолишдир. 

У даромад ҳар бир болага интернетда таълим олиш имкониятини беришини ва интернетни энг қашшоқ мамлакатларда яшовчиларга тақдим этишини истайди. 

Маълумот ўрнида, "The Journey of Humanity" картинаси криптовалюта билан шуғулланувчи фирма раҳбари Андрэ Абдун томонидан сотиб олинган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 106
Рейтинг: 2.8
t
×