Дубай валиаҳди яна Тошкентда! Президентнинг куёвлари унга зиёфат берди

Жамият

image

Дубай валиаҳд шаҳзодаси 36 ёшли шайх Ҳамдам бин Муҳаммад ал-Мактум яна Тошкентга келди. Шаҳзода Ҳамдам Instagram`даги саҳифасига Тошкентда олинган суратларни жойлаштирди.

Маълумотларга кўра, кеча, 31 октябрь куни Тошкентга Дубайдан Амир оиласига хизмат кўрсатувчи Dubai Air Wing - Royal Flight`нинг A6-HRM рақами билан рўйхатга олинган Boeing 747-422 самолёти келган.

Шаҳзода Ҳамдамнинг Instagram`идаги суратлардан кўриш мумкинки, Тошкентда уни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг куёвлари – Ойбек Турсунов ва Отабек Умаров кутиб олган ва олий мартабали меҳмон шарафига зиёфат уюштирган. Шаҳзода Ўзбекистон бозорларини ҳамда "Tashkent City" халқаро бизнес марказини ҳам бориб кўрган. Афтидан, шаҳзода Ҳамдан "Hilton" меҳмонхонасида бўлган.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи ўрталарида Дубай шаҳзодаси лочин билан тувалоқ овлаш учун Навоий вилоятида бўлганди. У ерда вилоят марказидан 50 км узоқликда тувалоқни кўпайтириш ва сақлаш маркази мавжуд.

Шаҳзода Ҳамдамнинг ташрифидан бир неча кун ўтиб, унинг отаси Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амири Муҳаммад ибн Рошид Ал-Мактум ҳам ўғли билан Тошкентга келгани маълум бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дубай Отабек Умаров Ойбек Турсунов Ҳамдам бин Муҳаммад ал-Мактум

Баҳолаганлар

476

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг