Дубай валиаҳди Ўзбекистонда лочин билан ов қилди
Жамият
−
17 Октябрь 2019
13497Жорий йилнинг 13 октябрь куни Дубай амирлигининг тахт вориси Шайх Ҳамдан ибн Муҳаммад Ал-Мактум бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Шаҳзода Ҳамдан ибн Муҳаммад лочин билан ов қилиш мақсадида Навоий шаҳрига учиб келди. Бу Ҳамдан ибн Муҳаммад учун анъана бўлиб, у ҳар йили Ўзбекистонга ов қилиш мақсадида келади.
#Uzbekistan Trip#Fazza pic.twitter.com/34jYp9ohgl
— قروب فزاع (@groupfazza) 16 октября 2019 г.
Ҳамдан ибн Муҳаммад бошчилигидаги делегация лочинлар билан шу ҳудудда тувалоқларни овлади. Шаҳзода Навоийдаги сафари тасвирга туширилган видеолавҳани Twitter саҳифасига жойлади.
Ҳамдан ибн Муҳаммад Ал-Мактум - Дубай амири Муҳаммад ибн Рошид Ал-Мактум ўғли, Дубай амирлигининг меросхўр шаҳзодаси, 1982 йилда туғилган. У фаол ҳаёт тарзи билан машҳур. Шаҳзода парашютдан сакраш, сув остига шўнғиш, балиқ ови, лочин ови, сноубординг, велоспорт, от спорти ва спортнинг кўплаб бошқа турларига қизиқади.
LiveБарчаси