ДТМ тавсиянома олган хотин-қизларга мурожаат билан чиқди
Жамият
−
16 Июль 2020
19356Давлат тест маркази хотин-қизлар учун ажратилган 4 фоизлик қўшимча квота масаласида мурожаат билан чиқди. Унга кўра, бундай қўшимча квотага кириш учун тавсияномага эга абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтишда тавсиянома маълумотларини дастурга киритмайди.
Негаки, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан жорий йил 15 июлга қадар тегишли тавсияномаларни хотин-қизларга бериш ва 20 июлга қадар тавсиянома берилган талабгорларнинг якуний рўйхати Давлат тест марказига тақдим этилиши белгиланган.
Яъни, тавсияномага эга хотин-қизлар ҳақидаги маълумотлар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан Давлат тест марказига тақдим этилади ва мазкур маълумотлар асосида абитуриентларга имтиёз қўлланилади.
Эслатиб ўтамиз, Давлат комиссиясининг 1-сон баёни билан 2020-2021-ўқув йили учун хотин-қизларга ажратилган тўрт фоизли қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланган.
Унга кўра, хотин-қизлар учун олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклига қўшимча давлат гранти асосида ҳудудлар кесимида жами 940 та квота ажартилган.
Хотин-қизлар учун қўшимча квота фақат кундузги таълим шакли учун ажратилган бўлиб, сиртқи ва кечки таълим шакллари учун татбиқ этилмайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь