ДСҚ Ўзбекистондаги йирик солиқ тўловчиларни маълум қилди
Жамият
−
06 Август 2019
4734Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистоннинг йирик солиқ тўловчилари рўйхатини эълон қилди. Ушбу рўйхатдан республиканинг барча ҳудудларида фаолият юритаётган 1416 та хўжалик субекти жой олган.
Рўйхат Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг жорий йилнинг 12 июлдаги 178-сонли буйруғи билан тасдиқланган. Йирик солиқ тўловчиларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида жорий йилнинг 12 июлида рўйхатга олинган “Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчи сифатида таснифлаш мезонларини аниқлаш тўғрисида”ги Низомнинг 4-бандига мувофиқ, йирик солиқ тўловчилар тоифасига қуйидагилар киради:
а) аксиз солиғига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчи корхоналар?
б) тижорат банклари ва уларнинг филиаллари, товар-хом ашё, фонд ва валюта биржалари?
в) “Навоий КМК” ДК, “Олмалиқ КМК” АЖ ва уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар?
г) маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда иштирок этаётган ташкилотлар?
д) йил якуни бўйича маҳсулотларни (товарлар, ишлар ва хизматлар) сотишдан олинган соф тушуми 100 млрд сўмдан юқори бўлган юридик шахслар.
Йирик солиқ тўловчилар тоифасини аниқлашда, юқоридаги Низомнинг 4-бандининг “д” кичик бандида кўрсатилган мезонлар ўтган календар йил якунлари бўйича юридик шахслар томонидан солиқ органларига тақдим этилган солиқ ва молиявий ҳисоботларининг кўрсаткичлари асосида белгиланади.
LiveБарчаси