ДСҚ “Ўрикзор” бозоридаги тортишув юзасидан расмий маълумот берди
Жамият
−
28 Март 2019
14549Кеча, 27 март куни ижтимоий тармоқларда тадбиркор солиқ органи ходими билан тортишаётгани айтилган видео тарқалди. Воқеа Тошкентдаги “Ўрикзор савдо мажмуаси”да юз берган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси мазкур видеодаги Муроджон Эгамбердиев солиқ идоралари ходими эмаслигини маълум қилди. ДСҚ Матбуот хизмати маълумотга кўра, воқеа қаҳрамони Учтепа туман ҳокимияти иқтисодий бўлим ходими.
Маълум бўлишича, у маҳаллий ҳокимликлар қошида солиқ органларига ҳалол тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва шаффофлигини таъминлаш учун кўмак кўрсатиш мақсадида ташкил этилган жамоат гуруҳлари иши доирасида ҳаракат қилган.
Қайд этилишича, вазият керагича ўрганилмай, ушбу видеоролик ижтимоий тармоққа тарқатиб юборилган ва бу, ўз навбатида солиқ хизматлари имижига салбий таъсир қилган.
ДСҚ ёлғон ахборот тарқатиш тухмат қилиш учун жавобгарлик борлигини эслатиб ўтган.
“Агар фуқаролар яна шундай вазиятга дуч келса, масалани тегишлича ўрганишни ва керак бўлса солиқ идораларининг “ишонч телефони” орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.
ЎзР ДСҚ ишонч телефони +99871 244 98 98, 1198
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь