Довондаги ЙТҲда машина дарёга қулади. Ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Жамият
−
02 Август 2019
5436Тожикистонда юз берган йўл-транспорт ҳодисасида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна бири жароҳатланди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.
ЙТҲ жорий йилнинг 30 июль куни Сўғд вилоятидаги Шаҳристон довонида содир бўлган ва автомобиль дарёга қулаган. Натижада Ўзбекистон фурқароси А.Д. вафот этган. Бошқа ўзбекистонлик А.Н. жароҳат олган ва шифохонага ётқизилган.
Марҳумнинг жасади қариндошлари ҳамроҳлигида Ватанга юборилди.
Ўзбекистоннинг Тожикистондаги Элчихона вазиятни назоратга олган ва жароҳатланган ўзбекистонликка ёрдам бериб консуллик-ҳуқуқий масалалари билан шуғулланмоқда.