“Дори-Дармон”га янги раис тайинланди
Ўзбекистон
−
28 Февраль 2019 11898 1 дақиқа
Кеча, 27 феврал куни “Дори-Дармон” АК кузатув кенгашининг тегишли қарори билан компания бошқаруви раиси раиси Равшан Рустамович Азимов ваколати муддатидан олдин тугатилган.
Кузатув кенгашининг мазкур қарори билан, шунингдек, Умида Саидовна Салиҳбоева “Дори-Дармон” АК бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.
Шунингдек, илгари юборилган билдиришнома асосида Давлат активларини бошқариш маркази томонидан “Дори-Дармон” АК устав капиталидаги давлат улушини ишончли бошқарувга бериш тўғрисидаги битим бекор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида United Investment Healthcare Group (АҚШ) компанияси шўъба тузилмаси билан ишончли бошқарув тўғрисидаги битим имзоланган эди.
Live
БарчасиБААдаги ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди
13 Ноябрь