Дорбоз фаол вулқон кратеридан юриб ўтди (видео)

Олам 3565

41 ёшли таниқли дорбоз Ник Валленда Никарагуадаги фаоли Масая вулқони устидан тортилган дордан юриб ўтди.

Валленда бу трюкни фаолиятидаги энг мураккаби деб баҳолаган. Дорбоз вулқон кратиеридан ўтаётганда у ердаги лавадан чиқаётган газлардан заҳарланмаслик учун респиратор тақиб олган.

Валленда бу трюкни бажариш учун бир неча йил давомида машқ қилиши керак бўлган.

Дорбоз вулқон устидан тортилган 550 метрлик дордан 31 дақиқада юриб ўтган. Бу вақтда уни 17 та камера ва 4 та дрон тасвирга олиб турган.

Валленда бундан олдин Нью-Йоркда икки осмонўпар бино орасида тортилган дордан юриб ўтганди. 2013 йилда эса Гранд-Каньон дараси устида тортилган дордан хавфсизлик воситаларисиз юриб ўтиб, Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 69
Рейтинг: 3.1
t
×