Допинг сабабли Олимпия ўйинларидан четлатилган британиялик спортчи ҳолатга изоҳ берди

Спорт

image

Британиялик енгил атлетикачи Чижинду Ужа тақиқланган модда учун топширган допинг тести ижобий натижа берганидан сўнг, илк марта бунга изоҳ берди. 

Допинг тести натижалари эълон қилингунга қадар, 27 ёшли Ужа Токио-2020 Олимпия ўйинларида иштирок этиб, 4х100 метрга эстафетада югуриш баҳсларида Буюк Британия терма жамоаси билан биргаликда кумуш медални қўлга киритган эди.

“Келинг, барча нарсага ойдинлик киритайлик. Мен ёлғончи эмасман. Ҳеч қачон тақиқланган моддаларни истеъмол қилмаганман. Бу хабардан тамоман ҳайратга тушдим. Мен бу спорт турини яхши кўраман ва ўз мажбуриятларимни биламан. Спортда давом этаётган расмий жараёнларни ҳам ҳурмат қиламан. Бироқ, бундан кейин ҳеч қандай изоҳ бермайман”, дейди спортчи Reuters’га берган интервьюсида

Маълумот учун, Токио-2020 Олимпиадасидан аввал топширилган доринг-тест натижаларига кўра, Ужанинг қонида тақиқланган андроген рецептор модуляторлари (CMPA) топилгач, мусобақадан вақтинча четлатилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия Токио-2020 Допинг Чижинду Ужа

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг