Дональд Трамп қандай келишувларга эришганини маълум қилди
Олам
−
13 Октябрь 2019
3581AҚШ ва Хитой савдо битими бўйича принципиал жиҳатдан келишувга эришди. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.
Келишув ҳақида АҚШ Президенти Дональд Трамп Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазирининг ўринбосари Лю Хе билан музокаралардан сўнг маълум қилди.
Aмерика раҳбарининг қўшимча қилишича, энди ҳамма нарсани ҳужжатлаштириш керак. Трампнинг сўзларига кўра, эришилган келишувлар интеллектуал мулк, молиявий битимлар ва Aмерика қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш билан боғлиқ.
"Тафсилотлари ҳужжатлаштириладиган келишувга эришдик. Бу 3 ҳафтадан 5 ҳафтагача давом этиши мумкин. Маълумки, бизнинг мамлакатларимиз Чилидаги Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитида иштирок этади. Эҳтимол, ҳужжат шу вақтга қадар ёки бироздан кейин тайёр бўлади", деди Дональд Трамп
Хитой ва AҚШ бир неча ойлардан бери тафовутни бартараф этиш учун кескин музокаралар олиб бормоқда. Натижада иккала мамлакат ҳам ён берди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь