Дон ортилган илк кема Одессадан чиқди – ОАВ

Олам

image

Дон ортилган илк кема бугун, 1 август куни Украинанинг Одесса бандаргоҳидан йўлга чиқди. Бу ҳақда ТАСС CNN Türk'га асосланиб, хабар берди.

Туркия Мудофаа вазирлиги ҳозирча бу маълумотни тасдиқламаган.

Аввалроқ Туркия ҳарбий идораси Истанбул қўшма мувофиқлаштириш марказига (ҚММ) таяниб, Украинани тарк этадиган биринчи кема Сьерра-Леоне байроғи остидаги “Razoni” юк ташувчи кемаси бўлишини маълум қилганди. У маҳаллий вақт билан соат 08:30 да (Тошкент вақти билан соат 10:30 да) йўлга тушиши керак эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 июль куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, Туркия Миллий Мудофаа вазири Ҳулуси Акар, Россия Миллий Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Украина Инфратузилма вазири Александр Кубраков иштирокида “Дон йўлаги” ҳужжати имзоланди. Украинадан ғалла экспорти бўйича келишув Одесса, шунингдек, Черноморск ва Южнийдан хавфсиз йўлакларни яратишни назарда тутади. Ушбу келишув жаҳон бозорларига камида 25 миллион тонна дон етказиб бериш имконини беради.

Украина Қуролли Кучларининг “Жануб” оператив қўмондонлиги Истанбулда шартнома тузилганига 24 соат тўлмасдан, 23 июль куни эрталаб Россия ҳарбийлари Одесса денгиз савдо портига “Калибр” ракеталари билан ҳужум уюштиргани ҳақида хабар берди.

Украина ТИВ  ҳужумга муносабат билдириб, Россия ракетаси Владимир Путиннинг БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг юзига тупуриш, деб баҳолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг