“Дом отдых”лардаги нархлар қачон чўнтакбоп бўлади?

Жамият

image

Республика бўйлаб ёз мавсумида барча фуқаролар тоғ ва тоғолди ҳудудларига дам олишга чиқишади. Лекин бу ердаги нарх-наволарни барчани чўнтаги бирдек кўтара олмаслиги ҳам айни ҳақиқат. Бу нархлар қачон барчанинг қурби етадиган даражада бўлади? ўзи шундай бўлиши мумкинми? 

Бу саволга Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси раиси ўринбосари Фахриддин Давруков жавоб берди.

“Карантин даврида фуқароларимиз чет элларга дам олишга бориша олишмади. Бу даврда Тошкент вилоятидаги барча дам олиш масканларидаги нархлар ошиб кетди. Буларни ҳисобга олган ҳолда давлатимиз раҳбарининг топшириқларига асосан, бизга Бўстонлиқ туманининг ўзида 45 та янги лойиҳа белгилаб берилди. Рақамларга қарайдиган бўлсак биргина 2020 йилнинг ўзида Тошкент вилояти учун жами 47 та янги лойиҳалар белгиланган бўлса, шунга янги қўшимча 45 та лойиҳа айнан шу Бўстонлиқ туманида жорий этилади. Бу эса ўз навбатида нарх-навога ўз тасирини ўтказади”, деди Фахриддин Давруков.

Aввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқ туманида туризм салоҳияти юқори эканлиги, лекин узоқ йиллар давомида бундан етарлича фойдаланилмагани ҳақида гапирганди.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг