Долларнинг расмий курси ўзгарди
Жамият
−
20 Ноябрь 17780 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 21 ноябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 3,74 сўмга кўтарилди ва 11 914,67 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 49,29 сўмга тушиб, 13 735,23 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,78 сўмга ошди ва 148,27 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 0,56 сўмга пасайди ва 1674,58 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 10 400 сўмга ошди ва 1 млн 625 минг 400 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 19 ноябрь Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 8 млн 741 минг 940 сўмга кўтарилган ва 1 млрд 90 млн 431 минг 960 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси