Долларнинг расмий курси кескин кўтарилди
Жамият
−
13 Апрель 2020
17919Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 14 апрелдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:
1 АҚШ доллари 9693 сўм 36 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 103 сўм 26 тийинга қимматлашди.
1 евро курси 10 599 сўм 69 тийинга баҳоланиб, 234,71 сўмга қимматлашди.
Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 7 сўм 3 тийинга қимматлашди. Хусусан, 1 рубль 131 сўм 43 тийин этиб белгиланган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15