Долларнинг расмий курси қарийб 200 сўмга кўтарилди
Жамият
−
16 Март 2022 21746 1 дақиқа
Ўзбекистонда сўмнинг долларга нисбатан қадрсизланиши тезлашди. Марказий банк хорижий валюталарнинг эртага, 17 март куни амалда бўладиган курсини эълон қилди. Доллар 180 сўмга қимматлашган.
Регулятор белгилаган курсга кўра, 17 март куни 1 АҚШ доллари 11 330,38 (+180,26 сўм) сўмга тенг бўлади.
Евро ҳам сўмга нисбатан кескин мустаҳкамланган – 1 евро 12 488,69 сўм (+177,98).
Охирги вақтларда халқаро майдонда энг беқарор валюта деб топилган рубль ҳам сўмга нисбатан ўз позициясини мустаҳкамлаган. 1 рубль 105,15 сўм (+5,89 сўм).
Эслатиб ўтамиз, бугун, 16 март куни Ўзбекистондаги тижорат банклари долларни 11 200 – 11 385 сўмдан сотмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь