Доллар ва рубль курси пасайди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 4 февралдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:

1 АҚШ доллари 9541 сўм 74 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 21 сўм 59 тийинга арзонлашди.

1 евро курси 10584 сўм 65 тийинга баҳоланиб, 42 сўм 99 тийинга қимматлашди.

Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан арзонлашди. Хусусан, 1 рубль 149 сўм 20 тийин этиб белгиланган. 

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг