Доллар сўнгги уч йилдаги энг паст даражага тушди
Жамият
−
19:15 579 1 дақиқа
Марказий банк маълумотларига кўра, бугун, 17 август куни валюта биржасида доллар курси 11 857,35 сўмни ташкил этди. Бу сўнгги уч йилдаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.
Америка валютаси 33 сўм 83 тийинга арзонлаб, ҳозирда 11 857,35 сўмни ташкил этмоқда. Жорий қиймат 2023 йил 10 августдаги нархдан бери энг минимал кўрсаткич бўлди. Ўшанда долларнинг расмий курси 2,14 сўмга ошган ва 11 667,00 сўмни ташкил қилган.
2023 йил 10 август кунги савдоларда эса тижорат банкларида доллар ва евро курси рекорд даражада ошиб кетганди. Хусусан, долларнинг расмий курси бирданига 408,03 сўмга ошган ва 12 075,03 сўмни ташкил қилган бўлса, евро курси 498,69 сўмга баландлаб, 13 307,89 сўм этиб белгиланганди.
Live
Барчаси