Доллар, рубль ва евро курси кўтарилди
Жамият
−
13 Июль 2020
17507Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, эртага, 14 июлдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:
1 АҚШ доллари 10 194 сўм 96 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 10 сўм 23 тийинга қимматлаган.
1 евро курси 11 518 сўм 27 тийинга баҳоланиб, 62 сўм 49 тийинга қимматлашди.
Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 1 сўм 40 тийинга қимматлашди. Хусусан, 1 рубль 143 сўм 88 тийин этиб белгиланган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.
LiveБарчаси
Жанубий Корея DeepSeek’ни блокламоқчи.
06 Февраль