Доллар курси янги чўққисидан бироз тушди
Жамият
−
24 Ноябрь 2023 12131 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 27 ноябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 8,82 сўмга тушди ва 12 296,16 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 34,23 сўмга пастлаб, 13 406,50 сўм этиб белгиланди.
Россия рублининг курси 1,33 сўмга тушиб, 138,26 сўмни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 24 ноябрь куни долларнинг сўмга нисбатан расмий қиймати илк марта 12 300 сўмдан ошганди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь