Доллар курси 8500 сўмлик “довон”дан ўтди
Жамият
−
03 Июнь 2019
4678Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2019 йил 4 июндан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 27 сўм 66 тийинга қимматлашиб, 8513 сўм 57 тийинга етди.
Евро курси эса 1 сўм 18 тийинга қимматлаб, 9705 сўм 10 тийинни ташкил этмоқда.
Бир Россия рубли эса 1 сўм 11 тийинга арзонлаб, 130 сўм 41 тийинга етди.
Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.