Доллар курси кўтарилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 19 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 32,97 сўмга ошди ва 12 019,27 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 46,75 сўмга кўтарилди ва 13 984,42 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 2,04 сўмга ошди ва 165,65 сўмни ташкил этди.

Хитой юани 7,67 сўмга кўтарилди ва 1767,59 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 19 минг 400 сўмга пасайди ва 1 млн 853 минг сўмни ташкил қилди.

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 18 май Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 45 млн 952 минг 435 сўмга тушди ва 921 млн 797 минг 205 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар олтин валюта биткоин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг