Доллар курси кўтарилди
Жамият
−
25 Март 2019
8948Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 26 мартдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:
1 АҚШ доллари 8389 сўм 97 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 11 сўм 93 тийинга қимматлади.
Шунингдек, евро ҳамда рубль курси ҳам ўтган ҳафтага нисбатан юқорилаган. Хусусан, 1 евро курси 9491 сўм 57 тийинга баҳоланиб, 3 сўм 44 тийинга, 1 рубль 129 сўм 72 тийинга тенглашиб, 63 тийинга қимматлаган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.