Доллар курси қаторасига учинчи ҳафта пасайди
Жамият
−
30 Декабрь 2019
6654Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 31 декабрдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:
1 АҚШ доллари 9507 сўм 56 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 8 сўм 81 тийинга арзонлади.
Евро ҳамда рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан қимматлаган. Хусусан, 1 евро курси 10624 сўм 70 тийинга баҳоланиб, 82 сўм 47 тийинга арзонлаган. 1 рубль эса 153 сўм 17 тийинга тенглашиб, 23 тийинга арзонлашган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
LiveБарчаси