Доллар курси ўсишда давом этяпти, евро эса арзонлади
Жамият
−
17 Июнь 2019
3935Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2019 йил 18 июндан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 17 сўм 06 тийинга қимматлашиб, 8535 сўм 74 тийинга етди.
Евро курси эса 86 сўм 52 тийинга арзонлаб, 9566 сўмни ташкил этмоқда.
Бир Россия рубли эса 1 сўм 24 тийинга қимматлади, 132 сўм 57 тийинга етди.
Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь