“Док-1 Макс”ни ишлаб чиқарган компаниянинг яна бир сиропи сотувдан олингани айтилмоқда
Саломатлик
−
29 Декабрь 2022 10355 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори С.Кариев имзоси билан тасдиқланган хат тарқалди. Унда Ҳиндистоннинг “Marion Biotech” команияси томонидан ишлаб чиқарилган яна бир дори воситаси сотувдан олингани айтилган.
“Республика ҳудудига олиб кирилган ва муомалада бўлган AAS2204 сериядаги “Амбронол” сиропи 15 мг/5мл 100 мл дори воситаси экспертиза хулосасига кўра норматив ҳужжатлар талабига жавоб бермаслиги аниқланди”, дейилади мазкур хатда.
Қизиқ тарафи шундаки, ушбу “Амбронол” сиропининг ишлаб чиқарувчиси “Док-1 Макс” дори воситаларини тайёрлаган “Marion Biotech” компаниясидир.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги хатда “Амбронол” сироп дори воситасининг реализациясини тўхтатишни, ушбу маҳсулотни дорихоналардан чақириб олиш, дорихоналар томонидан етказиб берувчи дистрибюторга зудлик билан қайтариш чораларини кўришни сўраган.
Мазкур хат 29 декабрь санаси билан имзоланган.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь